19 Октябр 2020 йил 1562

Самарқандда хўрозларни "пул тикиб" уриштириш учун тузилган яширин "арена" фаолиятига чек қўйилди

Самарқанд шаҳрининг Минск кўчасида, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.


Тезкор тадбир давомида Самарқанд шаҳар Булунғур кўчасида яшовчи 1972 йилда туғилган Ш.А. Самарқанд шаҳар Минск кўчасида жойлашган уйларнинг бирида “арена” кўринишида жой қилиб, хўрозларни пул эвазига уриштириб, қимор ўйини ташкил қилганлиги аниқланди.

Суриштирувлар давомида 13 нафар фуқаролар ўзларига тегишли бўлган хўрозларини уриштириш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб белгиланган тартибда расмийлаштирилди.

ИИБ ходимлари томонидан тадбир давомида хўроз уриштириш томошасига келган 476 нафар фуқароларнинг шахси аниқланиб, уларнинг жиноятга алоқадорлиги текширилди ва ушбу шахсларга тегишли 132 та транспорт воситаларининг ҳужжатлари кўздан кечирилди.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech