30 Март 2021 йил 170

Самарқандда ИИБ ходимига пора беришга уринган шахснинг нияти амалга ошмади

2021 йил 07 март куни Нарпай туманида жойлашган “28-разъезд” темир йўл бекатида юк вагонларига ортилган товар моддий бойликларнинг талон-торож қилинишини олдини олиш учун хизматга жалб қилинган Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари юк вагонидан темир металлдан ясалган 2 дона трубаларни ўзбошимчалик билан олиб кетилаётган уч нафар фуқароларни аниқлаб, уларни ИИБ хизмат хонасига олиб келиб,  тегишли ҳужжатлар расмийлаштирган.

Ҳолат юзасидан олиб борилаётган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Нарпай тумани “Соҳибкор” МФЙда яшовчи, 1982 йилда туғилган А.И. ИИБ ходимининг олдига келиб, ўзи, акаси ва ўғлига нисбатан қонуний чора кўрмаслик ва тўпланган ҳужжатларни келгусида суд идорасига юбормаслик эвазига 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора сифатида таклиф қилган.

ИИБ ходими ушбу шахсга пора бериш жиноят эканлигини бир неча маротаба тушунтиришига қарамай фуқаро ниятидан қайтмаган.

Ходим ҳолат юзасидан вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилган.

Мазкур билдиргига асосан ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўйича бўлими ва Самарқанд транспорт прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.И. 24 март куни ИИБ ходимига 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳозирда Самарқанд транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech