11 Январ 2021 йил 1502

Самарқандда ИИБ ходимига пора таклиф қилган шахснинг қўлига кишан тақилди

2021 йил 06 январь куни Булунғур тумани Соҳибкор МФЙда яшовчи, муқаддам ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан айбли деб топилиб, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг ажрими билан тайинланган жазоси озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган, А.Ж. нинг яшаш хонадони пробация инспектори А.Ташмурадов томонидан текширилганда, маъмурий назорат қоидаларини бузиб, соат 21:00дан сўнг, яшаш уйида йўқлиги ва кўчада спиртли ичимликлар истеъмол қилиб юрганлиги аниқланган.

А.Ж. ушбу ҳолатни расмийлаштирмаслик ва жазони алмаштириш учун судга ҳужжатларини қайтариб юбормаслик эвазига пробация гуруҳи инспекторига 100 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўйича бўлими ҳамда Департаментнинг Булунғур тумани бўлими ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech