26 Ноябр 2020 йил 350

Самарқандда ИИБ ходимлари томонидан пиротехника воситалари муомаласига қарши кенг-қамровли тадбирлар ўтказилмоқда

2020 йил 26 ноябрь куни соат Самарқанд вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ҳамда Окдарё тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан “Комплекс” тезкор профилактик тадбири доирасида Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчасида яшовчи 2002 йилда туғилган Т.Ш. Лойиш шаҳарчасидаги хусусий шифохона ёнидан ўтиб кетаётганида, ИИБ ходимларида шубҳа уйғотади. Фуқаро тўхтатилиб текширилганда ёнидаги сўмкасидан жами 130 кутти пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ходимлари томонидан вилоят ҳудудида ўтказилаётган “Бумеранг” профилактик тадбири давомида, Самарқанд вилояти Жомбой тумани Самарқанд МФЙда яшовчи, 2003 йилда туғилган Ў. ҳамда 2003 йилда туғилган Д. лар 2 блок 20 кути пиротехника воситаларини сотаётган вақтида ушланиб, расмийлаштирилди.

Бу каби тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech