5 Май 2021 йил 302

Самарқандда "Шахмат бўйича вилоят ички ишлар органлари биринчилиги" мусобақасига старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4954-сонли Қарорининг 9-банди, учинчи хат бошида“2021 йилдан бошлаб ҳар йили икки маротоба вазирлик, идора ва ташкилотларда ходимлар ўртасида (шахмат кунлари) ўтказилади” белгилаб қўйилган. Мазкур Қарор ижросини таъминлаш ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ўртасида шахматни кенг тарғиб қилиш ва уни оммавий спорт турига айлантириш мақсадида, жорий йилнинг 7 май куни "Шахмат бўйича вилоят ички ишлар органлари биринчилиги" мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган.

Бугун вилоятнинг барча шаҳар-туман ИИБ ходимлари ўртасида мусобақанинг ҳудудий босқичи ўтказилмоқда.

Ҳудудий босқичда ғолиб бўлганлар 7 май куни финал баҳсларида ўзаро беллашадилар.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати     

Text to speech