12 Апрел 2022 йил 447

Самарқандда «Маънавият ойлиги» доирасидаги тадбирлар уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда

2022 йил 2 апрелдан 2 майгача барча Ички ишлар органларида «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз» шиори остида «Маънавият ойлиги» ўтказилмоқда. Ойлик доирасида Самарқандв вилояти ИИО лари ходимлари ўртасида турли мушоиралар, викториналар, «Заковат» интеллектуал ўйинлари, китобхонлик кечалари, тарихий ва маърифий масканларга саёҳатлар ташкил этилмоқда.

Шу каби тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар-туманлари ИИБ (ИИО ФМБ)ларида Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходимлари томонидан уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

Кеча барча шаҳар-туман ИИБ (ИИО ФМБ)ларида хизмат қилаётган ходимлар ўртасида «Заковат» интеллектуал беллашувининг ҳудудий босқичлари ўтказилиб, ғолиб жамоалар вилоят босқичига йўлланмаларни қўлга киритишди. Оқдарё туманида эса ходимлар учун туман кутубхонасида китобхонлик кечаси ташкил этилди. Қўшрабод тумани ИИБ ходимлари учун эса бахшичилик санъати намоёндаси Эргаш Жуманбулбулнинг уй музейига саёҳат ташкил этилди.

Бу каби маърифий тадбирлар давом этмоқда.

Text to speech