16 Ноябр 2021 йил 388

Самарқандда шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасидаги учрашувлар ўтказилмоқда. Навбатдаги учрашув Нуробод ва Пастдарғом туман ИИБ ходимлари ва уларнинг ота-оналари билан бўлиб ўтди.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг Фармойишига асосан ходимлар ҳамда уларнинг ота-оналари билан шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини янада мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган учрашувлар ўтказилиб келинаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

16 ноябрь куни шу масалага бағишланган навбатдаги учрашув Пастдағом ва Нуробод туман ИИБларида ташкил этилди.

Унда Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Фахриддин Рахматов, ҳамда, ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи подполковник Элёр Мажидовлар вилоят ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш бўйича йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар ота-оналар ва шахсий таркиб эътиборига аниқ мисоллар билан етказишди.

Учрашувлар давомида ходимлар ўртасида коррупция ва бошқа қонунбузилиши ҳолатлари таҳлил этилиб, салбий ҳолатларни юзага келтирувчи шарт-шароитлар ва омиллар чуқур ўрганилмоқда.

Йиғилишда иштирок этган фахрийлар кенгаши аъзолари билан шахсий таркибни назорат килиш ва тарбиялаш буйича хамкорликдаги ишлар муҳокама этилиб, салбий тавсифланувчи ходимларга, ИИОларида куп йиллар хизмат килиб, нафақага чиққан фахрийлар мураббий сифатида бириктирилди.

Йиғилишда хизматига масъулиятсизлик билан ёндошаётган ходимлар, ота-онаси ва шахсий таркиб иштирокида муҳокама қилинди.

Тадбир иштирокчиларига хизматда йўл қўйган хато ва камчиликлари учун тизимдан бўшатилган ходимларнинг ҳаракатлари акс этган видеолавҳа намойиш этилди.

Тадбирлар давомида ўз хизмат вазифаларига виждонан ёндашиб, ҳалол хизмат қилаётган жонкуяр ходимлар бошқарма бошлиғининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Уларнинг ота-оналарига миннатдорчилик эълон қилиниб, барчага ибрат сифатида кўрсатилди.

Бундан ташқари, учрашувлар ходимларни хизматга садоқат, она ватанга мухаббат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этувчи "Ўзбекистонда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш тарихи" китобининг тақдимоти ҳам ўтказилмоқда.Бу тадбирлар Самарқанд вилоятининг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech