15 Октябр 2020 йил 437

Самарқандда "Темир йўлларда хавфсиз кун" тадбири ўтказилди

Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда "Темир йўлларда хавфсиз кун" тадбири ўтказилди.

Мактаб ва маҳаллаларда, жамоатчилик масканларида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, асосий эътибор транспортлар ҳаракати вақтида хавфсизликни таъминлаш мавзусига қаратилди.

Ўқувчиларга темир йўлдан ўтишда белгиланган қоидаларга риоя этишлари, темир йўл изларига поездлар қатновининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ашёларни қўймаслик, темир йўлдан от-арава ва чорва молларни ҳайдаб ўтиш, чорва молларни темир йўл яқинида боқиш қоидаларини бузмаслик, тез-юрар йўловчи поездларининг ойналарига тош ва бошқа жисмлар отмаслик бўйича тушунчалар берилди. 

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech