23 Феврал 2021 йил
9
Самарқандда ўтказилаётган "Зарбдор ойлиги" давомида қидирувдаги шахс ушланди
Самарқандда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ўтказилаётган "Зарбдор ойлиги" тадбири давомида, жиноят иши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) 3-қисми билан айбланиб, жавобгарликдан қочиб юрган, Самарқанд шаҳар Саттепо масканида яшовчи, 50 ёшли Г.И., ИИБ ходимлари томонидан қўлга олиниб, қонун устувор, жазо муқаррарлиги таъминланди.
Тезкор-профилактик тадбирлар давом этмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати