27 Феврал 2021 йил 278

Самарқандда ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” давомида ов қуролини сақлаш қоидаларига риоя этилиши ҳам текширувдан ўтказилмоқда

Самарқанд вилоятида ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” давомида Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖТСБ назорат лицензиялаш гуруҳи томонидан Самарқанд шаҳрида яшовчи ов қуролига эга шахсларнинг ов қуролини сақлаш қоидаларига риоя этилиши текширувдан ўтказилмоқда.

Ов қуролига эга шахслар ов қуролини сақлаш ва олиб юриш қоидалари бузишини ва содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш мақсадида, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖТСБ назорат лицензиялаш гуруҳи томонидан Самарқанд шаҳрида яшовчи ов қуролига эга шахслар билан профилактик сўхбатлар ўтказилиб, оқ қуролини сақлаш шароитлари текширилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech