26 Ноябр 2020 йил 470

Самарқандда ўтказилган тадбирда қалбаки пуллар ишлаб чиқарган шахслар ушланди

Олинган тезкор маълумотга асосан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Ургут тумани Қолдувойжар маҳалласида яшовчи Б.И. ўзининг яшаш уйининг хонасида, ноқонуний равишда ўзига тегишли бўлган рангли принтери орқали 100.000 сўмлик купюрадаги қалбаки пулларни ишлаб чиқариб, муомалага киритиб келганлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Б.И.нинг қариндоши Д.нинг яшаш уйи кўздан кечирилди.

Ушбу шахс ҳам ўзиниг яшиш уйида жами 3.500.000 сўм миқдоридаги қалбаки  пулларни сақлаб келаётганлиги аниқланиб далилий ашёлар холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ хузуридаги  тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарақанд вилояти ИИб ахборот хизмати

Text to speech