10 Ноябр 2020 йил 1446

Самарқанддаги уйларнинг бирдан 8.800 АҚШ долларини ўмариб кетганлар қўлга олинди

2020 йил 09 ноябрь куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сон ИИБга Самарқанд шаҳар Суғдиёна масканида яшовчи, М. ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 05 ноябрь куни номаълум шахслар унинг хонадони эшигини калит танлаш йўли билан очиб, ётоқхонадаги шкаф ичида бўлган жами 8.800 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини яширин равишда талон-тарож қилганлигини билдирган.   

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сонли ИИБ ЖҚГ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур ўғрилик жиноятини Паст Дарғом тумани Чортут МФЙда яшовчи фуқаролар Ш., П. ҳамда Самарқанд шаҳар Боғдод кўчасида яшовчи, М. лар содир қилганлиги аниқланиб, улардан 8.600 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

Text to speech