8 Март 2023 йил 305

Самарқанд вилоят Ички ишлар органларида 8 март – «Халқаро хотин-қизлар куни» байрами нишонланди

АЁЛ – ЭЪЗОЗГА ЛОЙИҚ ЗОТ

Самарқанд вилоят Ички ишлар органларида 8 март – «Халқаро хотин-қизлар куни» байрами нишонланди.

Мамлакатимиз ижтимоий – сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида бўлгани каби ички ишлар органлари тизимида ҳам минглаб опа–сингилларимиз самарали меҳнат қилишмоқда.

Улар биз билан бир сафда эл – юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олишда чинакам жасорат намунасини кўрсатиб келмоқдалар.

Ўзбекитсон Республикаси Ички ишлар вазирининг «Ички ишлар органларида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилояти ички ишлар органларида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрамини ўтказилди.

Тадбирда вилоят Ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган ходималар, хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила азолари ҳамда ИИО фахрийлар таклиф этилиб байрам дастурхони ёзилди.

Хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришиб келаётган ходималар орасидан Ички ишлар вазири ҳамда бошқарма бошлигининг буйруғига асосан бир гуруҳ хотин-қизлар тақдирланишди.

Text to speech