17 Апрел 2022 йил 221

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари Тўрт том маҳалласида ўрганиш ишларини олиб борди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Музаффар Рахматуллаев томонидан Пастдарғом туманининг Тўрт том маҳалласида ўрганиш ишларини олиб борилди.

Пастдарғом туманининг Тўрт том маҳалласида ўтган 2021 йилда жиноятлар кўп содир этилганлиги учун қизил тоифадаги ҳудудга киритилган эди. Маҳаллани жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида бу ерда манзилли ишлар амалга оширилди.  Хусусан ҳудуддаги ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди. Жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахслар тоифаларга ажратилиб, улар билан якка тартибда профилактик ишлар олиб борилди. Спиртли ичимликларга ружу қўйган шахслар тиббий даволаниш муассасаларига юборилди. Шу ва бошқа бу каби тадбирларнинг ўтказилиши натижасида бугун ушбу маҳаллада жорий йил бошидан буён умуман жиноят содир этилмаган бўлиб, яшил тоифадаги ҳудудлар қаторига қўшилди.

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Музаффар Рахматуллаев Тўрт том маҳалласига бориб,   маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчилари билан биргаликда хонадонма-хонадон юриб  фукароларнинг ижтимоий аҳволи, шарт-шароитлари ва томорқаларидан фойдаланишларини ўрганди ҳамда уларга зарурий кўмаклар кўрсатилди.

Шунингдек, маҳалла фаоллари ва фуқаролар билан учрашиб, уларнинг мурожаатлари ўрганилди. Ҳудудда янги қурилаётган мактаб биносига борилиб, иш жараёнлари кўздан кечирилди.

Бундан ташқари, ҳудуд профилактика инспектори фаолияти текширилди ҳамда хизмат уйига борилиб, яшаш шароитлари билан яқиндан танишилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech