30 Апрел 2022 йил 154

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари Ургут туманида ўрганиш ишларини олиб борди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Музаффар Раҳматуллаев Ургут тумани ИИБ шахсий таркиби билан конунчилик ва ижро интизоми бўйича йиғилиш ўтказди. Йиғилиш танқидий руҳда ўтди ҳамда якуни бўйича туманда ЙТҲларни олдини олиш бўйича 6 та кўчма светофор ва 2 та онлайн радарлар ўрнатиш белгиланди.

Шундан сўнг, туман ИИБдаги <<Е-Материал>> базасидан рўйҳатдан ўтган материаллар, сўроқхона, ашёвий далилларни сақлаш хонаси ҳамда ходимларнинг иш фаолиятлари, хизмат хоналари аҳволи ва шароитлари ўрганилди.

Терговчи ва суриштирувчиларни иш юритувидаги жиноят ишлари ва материаллари кўриб чиқилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, ИИВнинг буйруқлари талаби асосида ходимларнинг яшаш хонадонларига борилиб, яқин қариндошлари билан суҳбатлар ўтказилиб, оилавий аҳволи ва муаммолари ўрганилди.

Ўрганишлар сўнгида, қизил ҳудудга тушган, жорий йилда оғир жиноятлар содир этилган туманнинг <<Мерганча>> МФЙга борилиб, маҳалла фаоллари билан иштирокида, келгусида жиноятларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech