8 Январ 2022 йил 1060

Самарқанд вилояти ИИБ ва ДХХ ҳамкорлигида Жомбой туманида ер сотиш билан боғлиқ коррупцион ҳолатга чек қўйилди

Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи номига Самарқанд тумани Қайнама маҳалласида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда Жомбой тумани Қораки қишлоғида яшовчи, 1999 й.т. Б.Н. Жомбой тумани Корамўйин маҳалласи Қораки кишлоғидаги туман ҳокимлиги захирасида бўлган 0,25 гектар бўш ер майдонни жами 23.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, туман кадастр хизматида ишловчи “Ж” исмли шахс орқали ушбу ер майдонни туман кадастр бўлимидаги компьютер базасига унга тегишли эканлиги тўғрисида маълумот киритиб бериш учун, ариза муаллифидан 1000 АҚШ доллари ва жами 24.000 АҚШ доллари миқдорида пулларни талаб қилиб келаётганлиги маълум қилган.

Мазкур аризага асосан, 2022 йил 07 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Жомбой туманида тезкор тадбир ўтказилиб, Б.Н. ва Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатаси Жомбой туман филиалида ишловчи Ў.Жлар ариза муаллифидан 24.000 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech