3 Август 2021 йил 532

Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан “опий” ҳамда “героин” савдосига чек қўйилди

2021 йил 28 июль куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Ургут тумани Жартепа маҳалласи ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Ургут тумани “Мирзабоғлон Чеп”  маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган Э.Ё., 6.000.000 (олти миллион) сўм пуллар эвазига Г. исмли аёлга 35 грамм миқдоридаги “опий” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида қўлга олинди. Олиб борилган суриштирувлар натижасида Э.Ё. ушбу гиёҳванд моддасини “Қуйи қишлоқ” қишлоғида яшовчи 1975 й.т. М.Т. дан олганлиги аниқланиб, ушбу шахснинг яшаш манзилига борилганида, турмуш ўртоғи 1974 й.т. С.Г. нинг ёнидан “героин” моддаси топилиб ҳужжатлаштирилди.

Ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жинояти иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech