18 Сентябр 2021 йил 228

Самарқандда гиёҳванд моддалари савдосига чек қўйилди

Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва эстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар Хўжасоат МФЙ ҳудудида тезкор тадбир ўтказилиб, 1955 йилда туғилган А.Т., Б.Б. исмли шахсга 6 дона целофан бўлагига қадоқланган, “опий” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ушланди.

Шунингдек, А.Т.нинг ёни кўздан кечирилганида чўнтагидан қоғозга қадоқланган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси ва 1 дона “REGAPIN” психотроп воситаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинди.

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу шахс “опий” гиёҳвандлик воситасини таниши Т.Ш. дан олганлиги аниқланиб, ушбу шахснинг автомашинаси Самарқанд шаҳри ҳудудида тўхтатилиб текширилганида, автомашинанинг олд ўриндиқлари тагидан тадбирда ишлатилган пуллар борлиги аниқланди ва ҳужжатлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергво бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech