1 Июл 2022 йил 425

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига ўқишга киритишни ваъда қилиб, 5000 АҚШ доллари олган институт бўлим бошлиғи қўлга олинди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, жияни С.ни ўқишга кириши учун ҳужжат топшириш тартиби билан танишиб юрган вақтида, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Сиртқи бўлим бошлиғи билан танишиб қолганлигини, ушбу шахс унинг ишончига кириб, жиянини дизайн факултетига ўқишга жойлаштириб қўйишини айтиб, эвазига 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, 2022 йил 01 июль куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Х.В. ариза муаллифидан талаб қилган 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech