29 Июн 2022 йил 702

Самарқанд шаҳрида синтетик ҳамда психотроп гиёҳвандлик моддалари савдоси билан онлайн тарзда шуғилланувчи гуруҳ аъзоларидан бири ушланди

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сон профилактика катта инспектори майор Мансур Саидмуродов ўзининг маъмурий ҳудудида тунги хизматни олиб бораётган вақтида, Самарқанд шаҳар Суғдиёна маскани Суғдиёна маҳалласидаги уйларга қизил рангли бўёқ билан синтетик ҳамда психотроп гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғилланувчи сайт номини белгилаб, чизаётган шахс ушланиб, ИИБ биносига олиб келинган.

Ушбу шахснинг кимлигига ойдинлик киритилганида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида яшовчи, 2002 йилда туғилганДж.А. эканлиги аниқланиб, унинг ёнидан синтетик ҳамда психотроп гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғилланувчи сайт иловасини аниқ манзиллар бўйлаб ёзиб чиқиш координатаси, гиёҳвандлик психотроп моддалари онлайн электрон тўловлари аниқланган.

Қўшимча тезкор суриштирув ишлар натижасида Тошкент шахрида яшовчи шахслар жами 4 киши бўлиб, 2022 йил 16 июнь куни Самарқанд шаҳрига ноқонуний гиёҳвандлик синтетик ҳамда психотроп гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланувчи сайт номини тарқатиш учун Самарқандга келганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу гуруҳнинг қолган иштирокчиларини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech