19 Ноябр 2020 йил 668

Сирпанчиқ йўлда келаётган автобус ағдарилиб кетди

2020 йил 18 ноябрь куни соат тахминан 22:30 да ҳайдовчи А.И. бошқарувида бўлган автобус автомашинаси 20 нафар йўловчи билан Оқдарё тумани Пахтаобод маҳалласи, Мустақиллик қишлоғи ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Бухоро” М-37 автомобиль йўлининг 13-километрида бошқариб келаётган вақтида, асфальт қисми сирпанчиқ бўлганлиги боис ҳайдовчи автомашина бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томон четки қисмидаги пастликка ағдарилиб кетиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси туфайли автобусда йўловчи сифатида келаётган фуқаролар А.Б. ва Ф.Р.лар турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Ҳодиса натижасида вафот этганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech