11 Сентябр 2021 йил 577

“Сиёб” деҳқон бозорида жой талашиб, жанжал қилган сотувчиларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилди

2021 йил 05 сентябрь куни Самарқанд шаҳар “Сиёб” деҳқон бозорида савдо қилувчи сотувчилар савдо жойига талашиб, улар ўртасида келишмовчилик содир бўлганлиги, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

10 сентябрь куни ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида кўриб чиқилди.

Суд қарорига асосан, фуқаролар Н.Нафиса ҳамда У.Нигоралар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси ва 52-моддасининг 2-қисимида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, уларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари жазоси тайинланди.

Фуқаролар А.Нодиржон ҳамда И.Равелжонлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилга маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, уларга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жасози тайинланди.

Вояга етмаган А.Диёржоннинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик мавжудлиги, аммо у жавобгарлик ёшига етмаганлиги сабабли, унинг қонуний вакили отаси Н.Нуруллога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, конуний қарор қабул қилиш учун Самарқанд шаҳар вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссиясига юборилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech