9 Сентябр 2021 йил 713

“Сиёб” деҳқон бозорида сотувчилар ўртасида келишмовчилик содир бўлди

2021 йил 05 сентябрь куни Самарқанд шаҳар “Сиёб” деҳқон бозорида савдо қилувчи сотувчилар савдо жойига талашиб, бир-бирини ҳақорат қилишган.

Натижада улар ўртасида жанжал юзага келиб, бир нечта сотувчилар бир-бирини урган. Ҳодиса жойига ИИБ ходимлари зудлик билан етиб бориб, келишмовчиликни бартараф этиб, жанжал иштирокчиларига нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech