15 Март 2023 йил 748

Таъмагирлик йўли билан бойлик орттирмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Пайариқ тумани “Жавшар ота” МФЙ ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Пайариқ туманида яшовчи, 1957 йилда туғилган фуқаро Р.Р. 1993 йилда туғилган маҳаллий фуқаро Э.Э.га масъул идораларда фаолият юритувчи "қўли узун танишлари" орқали қисқа фурсатда, "ортиқча сарсонгарчиликларсиз" ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилганлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Р.Р. сўралган маблағнинг муайян қисмини, яъни 300 АҚШ долларини таъмагирлик йўли билан олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Худди шундай тезкор тадбирлардан яна бири Каттақўрғон туманида ўтказилиб, Каттақўрғон шаҳар ТБнинг Туғруқ-реанимация бўлими ишчиси С.Р. бирлашма бош шифокори ўринбосари Л.Х. ёрдамида фуқаро Л.Э. ни Оилавий поликлиникага хўжалик бекаси вазифасига ишга киритишни ваъда қилиб, эвазига ундан 500 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан терговга қадар текшируви олиб борилмоқда.

Text to speech