8 Июн 2021 йил 462

Тарбияни ўзимиздан бошлайлик

Бугун глобал масала нима деб савол беришса албатта ўйланиб қоламиз.Олимларнинг айтишича оддий пластик идиш ёки маҳсулот ерда чириши учун 50 йилдан 500 йилгача вақт керак бўлар экан. Статистик маълумотларга кўра, ҳар йили 300 миллион тоннадан ортиқ пластик чиқинди Ер сайёрасини ифлослантиради.

Сизга пластик маҳсулотларнинг ерда чириш муддатларини эслатиб ўтамиз.

  • Озиқ-овқат чиқиндиси – 4-6 ҳафтада
  • Картон ва турли хилдаги қоғозлар – 1 ойдан 2 йилгача
  • Сигарет қолдиғи – 10 йилдан 20 йилгача
  • Пластик пакет – 10 йилдан 20 йилгача
  • Пластик стакан – 50 йил
  • Батарея – 100 йил
  • Алюминий банка – 80 йилдан 200 йилгача
  • Пластик баклашка – 450 йил
  • Бир марталик таглик, яъни памперс – 550 йил
  • Шиша – 1 миллион йил ёки умуман чиримайди.

Узоққа бормаймиз, Самарқанд туманининг сўлим гўшаларидан ҳисобланган Оҳалик ҳудудига назар ташлаймиз. Ҳамма жой чиқиндига тўла. Оҳалик ва Оқбўйра қишлолари ҳудудида фуқаролар дам олиши учун турли кўнгилочар масканлар бунёд этилган. Ушбу дам олиш масканларида ёз фаслида ҳордиқ чиқарувчилар сони кескин кўпаяди. Айрим инсонлар шаҳарнинг иссиқ иқлимидан қочиб, бу ердаги сўлим гўшаларда мириқиб ҳордиқ чиқаришади.

Ўзимиз яшаб турган атроф-муҳитни тоза ва озода сақлаш ҳар биримизнинг масъулиятли вазифамиз ҳисобланади. Самарқанд туманининг Оҳалик-Оқбўйра қишлоқлари орасидаги мавжуд 2-3 км. масофа чиқиндилар билан роса тўлиб тошган эди. Ички ишлар ҳамда Миллий гвардия ходимлари бу масканда оммавий ҳашар уюштириб, мазкур ҳудудни тоза ва ораста масканга айлантирди.

Олиб борилган ҳашар давомида 10 машинадан ортиқ маиший чиқиндилар махсус транспорт воситаларида олиб чиқиб кетилди.   Майдоннинг хунук манзара касб этаётган жойлари эса техникалар ёрдамида текисланди.

Шиша, пласмасса, турли хил целлофан пакетлар ва шу каби йиллар давомида чиримайдиган чиқиндилар ернинг таркибини ҳам, структурасини ҳам бузиши табиий.

Бир ўйлаб кўрайлик: келажак авлодга нима қолдираяпмиз, қолдираётган нарсаларимиз ўз сифатини йўқотмаяптими. Она заминимиз ҳам бу каби чиқиндилардан оғринаётган бўлса не ажаб.

Шуни эсдан чиқармангки, келажакда бу ерларда сизу бизнинг фарзандларимиз униб-ўсишини ва бахтли яшашини яхшилаб ўйлаб кўринг.

Мулоҳаза юритишга ва бу ишларни бажаришга ҳали вақт бор...

Жаҳонгир Сагдуллаев, ИИБ Ахборот хизмати бошлиғи

Text to speech