24 Ноябр 2020 йил 421

Тарғибот гуруҳининг фаол аъзолари тақдирланди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 11-22 ноябрь кунлари Пайариқ туманидаги 65 та маҳаллаларда “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди. Ушбу тарғибот тадбирларига туманда 6 та гуруҳ шакллантирилган бўлиб, гуруҳ аъзолари пандемия даврида халқимизнинг кўнглига илиқлик олиб кириш, кайфиятини кўтариш мақсадида бор куч-ғайрати билан хизмат қилишди.

Бугун туман 28-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган тадбирда туман ҳокими тадбирларни намунали ўтказган гуруҳ аъзоларига ўзининг миннатдорчилигини билдириб, уларга сектор раҳбарлари иштирокида ташаккурномаларни топширди.

Пайариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Text to speech