19 Август 2021 йил 680

Тезкор-техник тадбирлар натижасида 3 нафар қидирувдаги шахслар қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бўлими ҳодимлари томонидан ҳамда Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бўлими ҳодимлари томонидан олиб борилган тезкор-техник ва тезкор-қидирув тадбирлари давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-модда 4-қисми билан қидирувда бўлган, Ургут тумани Ўртагузар МФЙ да яшовчи 1980 й.т., А.Р. Булунғур тумани ҳудудидан ушланди.

Шунингдек, Марғилон шаҳар прокуратураси иш юритувида бўлган жиноят иши юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ва 189-модда 1-қисми билан эҳтиёт чораси қамоққа олиш билан қидирувда бўлган 1991 й.т., А.Б. Марғилон шаҳар ҳудудидан ушланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚҲБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-техник ва тезкор-қидирув тадбири давомида, Жиззах шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-модда 3-қисми билан қидирувда бўлган 1988 й.т., М.Т. Тошкент шаҳар ҳудудидан ушланди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech