27 Ноябр 2020 йил 381

Ургут туманида марихуана ноқонуний сотилиши олди олинди

2020 йил 2 ноябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ва Самарқанд вилояти Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Ургут тумани Торинжак маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1981 й.т. Ургут тумани Бешкапа қишлоғида яшовчи фуқаро А.К. тадбирда харидор сифатида жалб қилинган вилоят Божхона ходимига тахминан оғирлиги 1 кг. “марихуана” гиёҳвандлик моддасини 35.000.000 сўмга сотишга келишиб, шундан 15.000.000 сўм пул маблағини санаб олаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Бундан ташқари холислар иштирокида 2 дона рангсиз, 2 дона кўк рангли, 3 дона қора рангли целлофан пакетларга жойланган “марихуана” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддалар муҳрланиб тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

Самарқанд вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, тадбир вақтида ҳужжатлаштириб олинган яшил рангли, ўзига хос ўткир хидли қуруқ ҳолдаги гиёҳванд моддасига ўхшаш воситасини жами соф оғирлиги 1 кг. 105,27-грамм “марихуанна” гиёҳванд моддаси турига киришлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда олинган далилий ашёни манбасини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси

Text to speech