27 Апрел 2021 йил 66

Ургутда ҳоким ва профилактика инспекторлари учрашуви ўтказилди

Бугун эрта тонгдан туман ҳокими ва туман ИИО ФМБ бошллиғи, ички ишлар бўлими тизимида хизмат олиб бораётган ходимлар билан учрашди.

Туман ИИО ФМБ мажлислар залида бўлиб ўтган урашувда туманда жиноят ва ҳуқубузарликларни келтириб чиқарадиган омиллар, уларни барвақт аниқлаш ҳамда олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини оширишда профилактика инспекторларининг ўрни, масъулияти ҳақида сўз юритилди.

Йиғилиш мобайнида туман ҳокими профилактика инспекторлари билан бевосита мулоқот қилар экан, уларнинг хизмат фаолиятини янада самарали олиб боришлари юзасидан муаммо ва таклифларини тинглади.

Шунингдек, маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш, турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан ўз таклифларини билдирди.

Йиғилиш давомида “маҳаллабай”, “оилабай”, “фуқаробай” ишлаш тизимини кенг жорий этишда профилактика инспекторларининг вазифаси келишиб олинди.

Ургут тумани ҳокимлиги

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech