4 Январ 2021 йил 438

Ҳурматли ҳайдовчилар, эҳтиёт бўлинг, йўлларда туман!

Мамлакатимиз автомобиль йўлларида қалин туман тушганлиги кузатилмоқда. Туман ҳаракат қатнашчилари учун йўл кўринишини чеклайди.

Ҳайдовчилардан туман шароитида транспорт воситаси тезлигини 10-20 км/соатгача камайтириш, автомобиль чироқларига ўзгартириш киритмаслик ва қувиб ўтиш қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қолади.

Йўловчиларни олишда ва йўл четидаги пиёдаларга нисбатан эҳтиёткор бўлишларини;

Ҳаракат вақтида бошқа транспорт воситалари билан оралиқ масофа сақлашларини сўрайди.

Қалин туман тушганда, автомобиллар орасидаги масофа катта бўлиши лозим.

Йўналишни ўзгартирганда янаям эҳтиёт бўлиш талаб этилади, чунки йўлда пиёдалар ёки бошқа транспорт воситалари бўлиши мумкин.

Туман тарқалишини хавфсиз жойда кутиб туриш мақсадга мувофиқдир!

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ

Text to speech