10 Апрел 2023 йил 2701

Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси бакалавриятининг «Тергов фаолияти» йўналишига ўқишга қабул қилиш бўйича эълон

Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси бакалавриятининг «Тергов фаолияти» йўналишига 2023/2024-ўқув йили учун ўқишга ҳужжат топшириш истагида бўлган фуқаролар 2023 йилнинг 15 май кунига қадар (соат 09:00 дан 18:00 гача) Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Касбий тайёргарлик бўлимига мурожаат этишлари мумкин.

Номзодларга қўйилган талаблар:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
- Самарқанд вилоятида доимий рўйхатда бўлиши;
- Ёши ўн еттидан кичик ва йигирма бешдан (муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаганларнинг ёши эса йигирма олтидан) катта бўлмаслиги;
- Ўрта (11-синф), ўрта-махсус ва профессионал маълумотга эга бўлиши;
- Эркак номзодларнинг бўйи 165 сантиметрдан, аёл номзодларнинг бўйи 160 сантиметрдан паст бўлмаслиги талаб этилади.

Танлов шартлари:

Танлов тўрт (дастлабки танлов, махсус психологик танлов, ёзма имтиҳон (диктант) ва тест синови) босқичдан ўтказилади.

Дастлабки танлов номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш (махсус ўрганиш) ҳамда тиббий кўрикдан ўтказиш, ҳудудий ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
Махсус психологик танлов, ёзма имтиҳон (диктант) ва тест синовлари олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилиши.

Эслатма: белгиланган кунлардан кейин мурожаат этган фуқаролар, номзодлар рўйхатига киритилмайди.

Манзил: Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Бўстонсарой кўчаси
89-уй. Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси биноси.

Мурожаат учун телефон: +99866 223 59 51, +99866 223 59 41, +99898 365 15 51.

Text to speech