26 Ноябр 2020 йил 403

Вилоят прокурори ва ИИБ бошлиғи Булунғур туманида ўрганиш ишларини олиб боришди

Вилоят прокурори Р.Машарипов ва вилоят ИИБ бошлиғи Ш.Рахмоновлар 26 ноябрь куни Булунғур туманидаги секторлар фаолиятини ўрганишди.

Раҳбарлар дастлаб тумандаги йирик ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари фаолияти билан танишиб, туманнинг иқтисодий ва ижтимоий салоҳиятини ошириш бўйича ўзларининг таклиф ва тавсияларини беришди.

Ҳар галги ўрганишлар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳудудлардаги эҳтиёжманд оилаларнинг ҳолидан хабар олишмоқда. 107 ёшли онахон хонадонига ташриф буюрган раҳбарлар онахон билан дилдан суҳбат қуришди. Хонадон муаммолари тингланиб, уларга амалий ёрдам бериш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Кейинги манзилда масъуллар туман 2-сектори штаби фаолияти билан яқиндан танишиб, штаб аъзоларининг иш жараёнларини ўрганишди.

Бу каби ўрганиш ишлари вилоятнинг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

Text to speech