6 Апрел 2021 йил 275

“Заковат” интеллектуал ўйинининг республика очиқ кубогини ҳам “ИИВ Самарқанд академик лицейи” жамоаси қўлга киритди

Бухоро вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан “Заковат” интеллектуал ўйини ҳамда республика Ёшлар агентлиги ҳамкорлигида Бухоро шаҳрида “Заковат” интеллектуал ўйинининг республика очиқ кубоги ўтказилди.

Унда республика бўйича 53 та жамоа ўзаро беллашди. Муросасиз кечган ўйинда умумжамоа натижалари қуйидагича қайд этилди:

1-ўрин - Самарқанд вилоятининг “ИИВ Самарқанд академик лицейи” жамоаси;
2-ўрин - Бухоро вилоятининг “Боқий Бухоро” жамоаси;
3-ўрин - Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг “Бунёдкор” жамоаси қўлга киритди.

Самарқанд вилояти ИИБ раҳбарияти ва шахсий таркиби турнирда муваффақиятли иштирок этган ИИВ Самарқанд академик лицейи жамоасини ғалаба билан муборакбод этади!

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech