1 Март 2021 йил 339

“Зарбдор ойлиги” давомида Пайариқ туманида аниқланган ҳолатлар

2021 йил 01 март куни Пайариқ тумани ҳудудида “Зарбдор ойлиги” тезкор-профилактик тадбирини ўтказиш ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган зарурий чора-тадбирлар режасига асосан гиёҳванд воситаларини тарқалишини олдни олиш бўйича туман ҳудудида яшовчи 27 нафар жиноят содир этишга мойил бўлган шахсларнинг яшаш хонадонларида тинтув тадбирлари ўтказилди.

Пайариқ тумани “Гўзал” МФЙда яшовчи, 1973 йилда туғилган Ў.А.нинг яшаш уйида тинтув ўтказилганда, хонадонидан 1 дона ПР-73 (дубинка) махсус воситаси топилиб, холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинди.

Шунингдек, Пайариқ тумани “Бошчўрош” маҳалласида яшовчи, 1954 йилда туғилган М.У.нинг яшаш уйи хожатхонасидан тахминан 100 грамм оғирликдаги гиёҳвандлик воситаси топилиб, расмийлаштирилиб олинди.

Шунингдек, “Зарбдор ойлиги” давомида, Пайариқ тумани “М.Улуғбек” МФЙда яшовчи “Р” исмли шахс тадбирга харидор сифатида жалб килинган “Д” исмли шахсга 1.62 грамм миқдоридаги марихуанна гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ушланди.

Бундан ташқари, 2021 йил 05 февраль кунидан 26 февраль кунига қадар бўлган вақт оралиғида Пайариқ тумани “Қумчуқ” маҳалласида яшовчи, Т.нинг хонадонидан “Samsung” русумли телевизорини ўғирлаб кетган, Пайариқ тумани Хўжаобод МФЙда яшовчи, 1997 йилда туғилган А.Р. қўлга олиниб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech