27 Феврал 2021 йил 326

"Зарбдор ойлиги" доирасида Жомбойда аниқланган ҳолатлар

2021 йил 27 февраль куни Жомбой тумани ҳудудида “Зарбдор ойлиги” тезкор-профилактик тадбирини ўтказиш ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган зарурий чора-тадбирлар режасига асосан, туман ҳудудида яшовчи жиноят содир этишга мойил бўлган 34 нафар гумондор шахсларни яшаш хонадонларида тинтув ҳаракати ўтказилди.

Олиб борилган тинтув тергов ҳаракати давомида, Жомбой тумани “Зарафшон” МФЙда яшовчи, 1962 йилда туғилган фуқаро Қ.Қ. нинг яшаш уйидан гиёҳвандлик моддасига ўхшаш доғлари мавжуд бўлган бир дона елим идиш ва гиёҳвандлик ўсимлиги уруғларига ўхшаш уруғлар топилиб, холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Шунингдек, Жомбой тумани “Найман” МФЙ, “Урай” қишлоғида яшовчи 1969 йилда туғилган Ҳ.О.нинг яшаш уйидан гиёҳвандлик моддасига ўхшаш доғлари мавжуд бўлган икки дона 0,5 литрлик елим идиш топилиб, холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Шунингдек, Жомбой тумани “Ногаҳон” МФЙда яшовч, 1977 йилда туғилган У.Ш.нинг яшаш уйидан 1 литрлик елим идишда қуруқ ҳолдаги кўкнор гиёҳвандлик моддасига ўхшаш майдаланган модда ҳамда ҳожатхонасидан икки дона 0,5 литрлик елим идишларда қуруқ ҳолдаги кўкнор гиёҳвандлик моддасига ўхшаш майдаланган моддалар топилиб, холислан иштирокида ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Бундан ташқари, Жомбой тумани “Найман” МФЙУроқли” қишлоғида яшовчи, 1964 йилда туғилган Д.Ш.нинг яшаш уйидан тахминан 50 гр бўлган гиёҳвандлик моддаси ва оғирлиги тахминан 15 грамм гиёҳвандлик ўсимлиги уруғлари топилиб, холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech